Амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
2026-09-19 10:00:00 / Матбуот анжуманлари

Сирдарё тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти иштирокида «Соҳа фаолиятида амалга оширилаётган ишлар ва аҳолига яратилаётган қулайликлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда 2026 йилнинг ўтган даврида ер ижара шартларини бузган 19 та фермер хўжалиги бўйича судга даъво аризалари киритилиб, жами 350 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилгани маълум қилинди.
Шунингдек, фуқароларнинг меҳнат ва ер муносабатларига оид мурожаатлари ўз вақтида ўрганилиб, уларга амалий ёрдам ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилаётгани таъкидланди.


