Қишлоқ хўжалигида долзарб масалалар муҳокама қилинди
2026-09-12 09:00:00 / Мажлислар

Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов томонидан қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган танқидий-таҳлилий муҳокама ўтказилди.
Унда соҳа мутасаддилари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, банк ва солиқ тизими вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Муҳокамада ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, такрорий экинлардан самарали фойдаланиш ҳамда фермерларнинг мавжуд муаммолари таҳлил қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



