Мурожаатлар тингланди — масалаларга амалий ечим топилди
2026-09-11 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими Азизбек Турдимуродов иш кунини Президент Халқ қабулхонасида фуқаролар билан шахсий қабул ўтказишдан бошлади.
4 соат давом этган шахсий қабулда 54 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларда асосан бандлик, уй-жой, кадастр, ижтимоий нафақалар, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар иштирокида вазият ўрганилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди. Айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборда бўлиб, ҳар бир масаланинг ечими ва берилган топшириқлар ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.



