Сирдарёда Мустақиллик байрами тантаналари давом этмоқда
2026-08-22 22:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманининг Тараққиёт маҳалласидаги 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам гала-концерти кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов иштирок этиб, ўзининг мазмунли ва дилбар тароналари билан байрам тадбирига ўзгача файз бағишлади.
Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, кўтаринки кайфият ва байрамона муҳит йиғилганларга унутилмас таассуротлар улашди.





