Бугунги кунда суд тизимида амалга оширилаётган энг муҳим янгиликлардан бири — бу рақамлаштириш жараёнидир.
2026-08-19 17:00:00 / Янгиликлар

Эндиликда фуқаролар судга мурожаат қилиш учун идорама-идора югуриши шарт эмас. Аризаларни онлайн тарзда юбориш, иш ҳолатини кузатиш ва ҳатто суд мажлисларида масофадан иштирок этиш имконияти яратилди.
Бу нима беради?
Аввало, вақт тежалади. Иккинчидан, инсон омили камаяди, демак, адолатли қарор қабул қилиш имконияти ортади. Энг муҳими эса — шаффофлик таъминланади.
Суд қарорларининг электрон базада жойлаштирилиши эса ҳар бир фуқаро учун очиқликни таъминлайди. Бу орқали жамоатчилик назорати янада кучаяди.
Шунингдек, рақамлаштириш тадбиркорлар учун ҳам катта енгиллик яратмоқда. Барча ҳуқуқий жараёнлар тезкор ва қулай тарзда амалга оширилмоқда.
Қисқача айтганда, рақамли суд тизими — бу фақат технология эмас, бу адолатни тезкор, ошкора ва ҳаммабоп қилишга хизмат қиладиган муҳим қадамдир.
Файзиддин Сахобиддинов
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири
