Пекинда Сирдарёнинг инвестиция имкониятлари тақдим этилди
2026-08-17 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида мамлакатимиз ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди.
Хитойнинг Хориждаги корхоналари уюшмаси (CODA) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда турли соҳаларда фаолият юритаётган йирик хитой компаниялари вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган имкониятлар билан бир қаторда, Сирдарё вилоятининг инвестиция салоҳияти, истиқболли лойиҳалари, эркин иқтисодий ва саноат зоналаридаги қулайликлар тақдим қилинди.
Тадбир якунида G2B ва B2B учрашувлари ўтказилиб, қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Сирдарёга хитойлик тадбиркорлардан иборат бизнес-миссия ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.


