Болалар учун хавфсиз рақамли муҳитни таъминлашда платформа созламаларидан қандай фойдаланишни биласизми?
2026-07-14 12:00:00 / Кибержиноят олдини олиш

Бугунги ахборот оқими шароитида болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш фақат тақиқлар билан чекланмайди. Энг самарали йўллардан бири — интернет платформаларида мавжуд хавфсизлик созламаларидан тўғри фойдаланишдир. Тўғри созланган функсиялар болаларнинг ёшига мос бўлмаган контентларга дуч келиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
YouTube, Инстаграм каби оммабоп платформаларда болалар хавфсизлигини таъминлашга ёрдам берадиган махсус созламалар мавжуд. Уларни фаоллаштириш орқали ота-оналар фарзандлари учун янада ишончли ва назорат қилинадиган рақамли муҳитни яратиши мумкин. Рақамли хавфсизлик бугунги куннинг муҳим талаби ҳисобланади. Шу сабабли ота-оналар ва фойдаланувчилар ушбу имкониятлардан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда қўллаши зарур.
Юқорида мазкур платформаларда хавфсизлик созламаларини ёқиш бўйича қисқа ва тушунарли йўриқномалар келтирилган.

