Сирдарё туманида қуритилган помидор ишлаб чиқаришда замонавий технологиялар жорий этилмоқда.
2026-07-07 13:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, туманда анъанавий иш услублари ўрнини юқори технологиялар эгалламоқда. Эндиликда бу ерда ширин ва мазали помидор қоқилари машҳур "Генбой" компаниясининг замонавий помидор кесиш техникалари ёрдамида тайёрланмоқда! Мазкур технология ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш ҳамда маҳсулот сифатини халқаро талабларга мос равишда таъминлашга хизмат қилмоқда. Янги ускуналардан фойдаланиш натижасида ишчи кучи харажатлари 7–8 баробарга қисқариб, ишлаб чиқариш жараёни 3–4 баробарга тезлашмоқда. Бу эса маҳсулот таннархини камайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Сирдарё туманида замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.



