Матбуот анжумани ўтказилди
2026-06-08 14:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё тумани Молия бўлими томонидан “Бюджет ва маблағлар: ажратилган пул қаерга ва қандай сарфланди?” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда туман бюджети маблағларининг шаклланиши, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, амалга оширилган ишлар ҳамда ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳаётга татбиқ этилган лойиҳалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва иштирокчилар томонидан билдирилган саволларга мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.
Очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш йўлидаги бундай тадбирлар давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.








