Халқ дарди — эътибор марказида: туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
2026-06-05 10:00:00 / Янгиликлар

Аҳолининг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарё тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Азизбек Турдимуродов раҳбарлигида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул давомида 20 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Фуқаролар томонидан уй-жойларни таъмирлаш, доимий иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақаси тайинлаш ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.



