Пайшанба – Ёшлар куни: Сирдарё тумани ҳокими ёшлар ва ҳарбий хизматчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-06-04 14:00:00 / Янгиликлар

Элобод маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмда маҳалла ёшлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди. Учрашув давомида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, сифатли таълим олишлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг хизмат шароитлари, келгусидаги мақсад ва режалари ҳамда ташаббуслари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.




