Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонунийайланмаси жамиятимиз учун энг катта хавфдир
2026-05-25 14:00:00 / Янгиликлар

Ҳозирги замонда инсоният олдида турган энг жиддий глобал муаммолардан бири – гиёҳвандлик ва унинг ноқонуний айланмасидир. Гиёҳвандлик нафақат алоҳида шахс саломатлигига зарар етказади, балки жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий асосларини емирувчи хавфли иллат ҳисобланади.
Шу боисдан ҳам гиёҳвандлик “аср вабоси” деб номаланади. Бу атама унинг кенг тарқалганлиги, оғир оқибатларга олиб келиши ва унга қарши курашиш қанчалик мураккаб эканини англатади.
Бугунги кунда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар трансмиллий характер касб этиб, халқаро уюшган жиноятчиликнинг муҳим йўналишлардан бирига айланган.
Гиёҳвандлик (наркотик) воситалари — гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар ҳисобланади.
Гиёҳвандлик - бу инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларга нисбатан жисмоний ва руҳий қарамлиги ҳолатидир. Бу қарамлик инсон иродасини сусайтиради, унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётини издан чиқаради.
Гиёҳвандликка олиб келувчи моддалар уч гуруҳга, яъни табиий (опий, марихуана); ярим синтетик (героин) ва синтетик (амфетамин, метамфетамин) гуруҳларга бўлинади.
Мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.
Жиноят қонунига мувофиқ, гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятлар юқори даражада ижтимоий хавфли жиноятлар қаторига киради.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қилмишлар алоҳида моддаларда назарда тутилган.
Хусусан, Жиноят кодексининг 270-моддасида, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда экиш ёки етиштириш, яъни бу модда гиёҳвандлик моддалари хом ашёсини тайёрлаш билан боғлиқ қилмишларни қамраб олади.
Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги:
Биринчидан, ноқонуний бозорни таъминлаш;
Иккинчидан, уюшган жиноятчилик иқтисодий базасини мустаҳкамлаш.
Қонунчилигимизга кўра, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ энг оғир қилмишлардан бири гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш, олиш, сақлаш ва ўтказишдан иборат.
Мазкур жиний қилмиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан қамраб олинган.
Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги:
Биринчидан, аҳоли ўртасида гиёҳвандлик кенгайиши;
Иккинчидан, уюшган жиноятчилик ривожланиши;
Учинчидан, коррупция хавфининг ортиши;
Тўртинчидан, трансмиллий жиноятчилик билан боғлиқлик.
Жиноят кодексининг 276-моддасида, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, яъни ўтказиш мақсадисиз гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний равишда эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки тайёрлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги:
Биринчидан, аҳоли саломатлигига таҳдид;
Иккинчидан, гиёҳвандликка мойил муҳит шаклланиши;
Учинчидан, келгусида оғир жиноятларга заминяратилиши.
Гиёҳвандлик жиноятларининг ижтимоий хавфибу асаб тизимини издан чиқаради, руҳийкасалликларни келтириб чиқаради, ОИТС ва бошқаюқумли касалликлар тарқалишига сабаб бўлади, ўлим ҳолатларини кўпайтириши мумкин.
Натижада жамиятда меҳнат ресурсларикамаяди.
Шу билан бирга гиёҳвандлик, оилавийнизоларга, ажримларга, болалар қаровсизлигига ва маънавий қадриятлар емирилишига олиб келади.
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонунийайланмаси кўп ҳолларда трансмиллий жиноятчиликтармоқлари билан боғлиқ бўлади. Бу эса чегарахавфсизлигига, жамоат тартибига ва давлатбошқарув тизимига салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳвандликка қарши курашишда қуйидаги профилактика чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Биринчидан, ёшлар ўртасида ҳуқуқий онгни ошириш;
Иккинчидан, таълим муассасаларидапрофилактик дастурларни яратиш;
Учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиорганлар томонидан тезкор тадбирлар ўтказиш;
Тўртинчидан, даволаш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш;
Бешинчидан, жамоатчилик назоратиникучайтириш.
Хулоса қилиб айтганида, гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятлар жамиятнинг барча соҳаларига салбий таъсир кўрсатувчи ўта ижтимоий хавфли қилмишлардир. Улар инсонсаломатлигига, оила барқарорлигига, иқтисодиётгава миллий хавфсизликка жиддий зарар етказади.
Шу боис гиёҳвандликка қарши кураш ва уни олдини олиш ҳар бир давлат, ҳар бир жамият ва ҳар бир шахснинг муҳим вазифасидир, шунингдек, ушбу кураш комплекс ва тизимли характерга эга бўлиши, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий чоралар уйғунлигини талаб қилади.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё
туман судининг тергов судьяси
С.Рустамов
Девонхона мудири М.Раимбердиев
