Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади
2026-05-25 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун тумандаги барча 43 та мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Оқибат маҳалласидаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тантанада иштирок этган туман ҳокими дастлаб Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Уларга келгусидаги ишларида омад тилади. Илм олишдан, изланишдан ҳеч қачон тўхтамаслик зарурлигини таъкидлади.
Йил давомида ўзининг одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.






