Сирдарё тумани ҳокими навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
2026-05-01 10:00:00 / Янгиликлар

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда амалий ечимлар топиш мақсадида Сирдарё тумани Халқ қабулхонаси томонидан туман ҳокими Азизбек Турдимуродов раҳбарлигида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Юзма-юз мулоқот жараёнида 20 нафар фуқаро ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Хусусан, уй-жойни таъмирлаш, доимий иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақаси ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар асосий эътиборда бўлди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан диққат билан тингланиб, айрим масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан эса аниқ муддатлар белгиланиб, масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.







