5 йил иш стажига эга хотин-қизларга тавсиянома қачондан бошланади?
2026-05-05 15:00:00 / Янгиликлар

Ҳурматли хотин-қизлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 16-сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таʼминлаш мақсадида, жорий йилда олий таʼлим муассасаларига кириш учун қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга тавсияномалар бериш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали амалга оширилиши белгиланган:
мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи бор, аммо олий маʼлумотга эга бўлмаган хотин-қизлар (қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун).
эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар (қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун).
Ҳозирги вақтда мазкур хизматларни тизимда тўлиқ ва сифатли йўлга қўйиш бўйича техник созлаш ҳамда амалиётга жорий этиш ишлари якунланмоқда.
Шу муносабат билан, тавсиянома олиш учун аризаларни қабул қилиш муддатлари ва тартиби яқин кунларда расмий каналларимиз орқали қўшимча равишда эʼлон қилинишини маʼлум қиламиз.
