Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
2026-04-28 17:00:00 / Янгиликлар

- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг ижро этилиши, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг бажарилиши юзасидан маҳаллалар кесимида ўрганишлар (“маҳалла еттилиги” билан учрашувлар) натижалари.
- “Депутат сўровлари” ижроси самарадорлиги тўғрисида.
- “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури ижроси тўғрисида.
- Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботини эшитиш.
- Туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
- Президентининг 2025-йил 21-апрелда ПФ-71-сонли Фармони ижроси юзасидан туман солиқ инспекцияси бўлими бошлиғининг ҳисоботи муҳокама қилиш.
- Аҳоли яшаш масканлари ва тадбиркорлик субектларидан чиқиндиларни вақтида олиб кетилиши ҳамда чиқинди полигонлари аҳволи ҳақида “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбарининг ҳисоботини муҳокама қилиш.
Мазкур сессияда туманни ривожлантириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.








