Сирдарё туманида ёш истеъдодлар ўртасида “Идеатҳон – инновацион лойиҳалар танлови”нинг туман босқичи ўтказилди.
2026-04-22 11:20:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманидаги умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда техникумларда таҳсил олаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мазкур танлов ташкил этилди.
Танлов жараёнида иштирокчи ёшлар нафақат ўз инновацион ғояларини тақдим этдилар, балки туманимизнинг рақамли келажагини ривожлантиришга қаратилган амалий ечимларни ҳам илгари сурдилар.
Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад — ёшларнинг ИТ соҳасига бўлган қизиқиши ва салоҳиятини янада ривожлантириш, рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект асосидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва истиқболда халқаро бозорларга олиб чиқишдан иборат.


