“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг туман босқичи ўтказилди
2026-04-21 13:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими Азизбек Турдимуродов ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, спортчиларга омад тиладилар.
Мусобақада 452 нафар иштирокчи 13 та параспорт тури бўйича ўзаро беллашди. Иштирокчилар ўзларининг куч-ғайрати ва иродасини намоён этиб, беллашувларга спорт руҳини бағишладилар.
Якуний натижаларга кўра, ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.






