Сирдарё тумани ҳокими навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
2026-04-17 11:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабулда жами 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.
Учрашув жараёнида фуқаролар томонидан ижтимоий соҳа, бандлик, коммунал хизматлар, ер ва кадастр, тадбиркорлик фаолияти ҳамда бошқа долзарб йўналишларга оид мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.




