Сирдарё туманида ДХХ кубоги спорт мусобақаларига старт берилди
2026-04-17 19:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида юртимизда ҳар йили Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Сирдарё туманида ҳам мазкур мусобақанинг бу йилги туман босқичи тантанали равишда очиб берилди. Мусобақа доирасида ўғил ва қиз болалар футбол ва мини футбол спорт турлари бўйича ўзаро беллашадилар.









