Маҳаллаларда ўтказилган ҳашар ишларида барча фаол қатнашди
2026-04-19 18:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида аҳоли вакиллари, ёшлар, нуронийлар, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимлари ҳашар ишларида фаол иштирок этди. Кўча ва масканлар, кўп қаватли уйлар атрофи, муқаддас қадамжолар ҳамда ижтимоий обектлар ҳудудларини тартибга келтириш, дарахтларга шакл бериш, атроф-муҳитни тозалаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, ҳашар давомида 12 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 3 мингдан ортиқ бута ва дарахтларга ишлов берилди. Шунингдек, ҳудудларда 28 километрдан зиёд ариқ ва лотоклар тозаланди.
Мақсад бир — ҳудудларни обод қилиш ва уларни янада кўркам масканга айлантириш.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




