Шаффофлик ва ҳалоллик — Сирдарё тараққиётининг асосий омилидир
2026-04-15 10:10:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Сирдарё тумани инвестиция, саноат ва савдо шўъбаси томонидан коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Фаолиятнинг барча йўналишларида очиқлик, шаффофлик ва қонун устуворлиги тамойиллари қатъий жорий этилди.
Мазкур ёндашув натижасида туманда тадбиркорларга кўмаклашиш ишлари янги босқичга кўтарилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантиришда сунъий тўсиқлар бартараф этилиб, зарур маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Натижада Сирдарё туманида тадбиркорлик субъектлари сони сезиларли даражада кўпайди.
Коррупцион хавфларни камайтириш мақсадида ер участкаларини ажратиш жараёни тўлиқ очиқ аукционлар орқали амалга оширила бошланди. Бу эса ер ажратишда адолатли рақобатни таъминлаб, тадбиркорлар ва инвесторлар учун тенг имкониятлар яратди.
Шаффоф бошқарув ва қулай ишбилармонлик муҳити туфайли хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, янги лойиҳалар ишга туширилди. Ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳажмлари кенгайиб, экспорт салоҳияти ошди, маҳаллий маҳсулотлар ташқи бозорларга чиқмоқда.
Шўъба томонидан маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар дуч келаётган муаммолар тизимли тарзда ўрганилиб, уларнинг ечими туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этиб келинмоқда. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмайди ва қонуний асосда кўриб чиқилади.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида янги иш ўринлари яратилди, аҳоли бандлиги таъминланиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига мустаҳкам замин яратилди.
Сирдарё тумани инвестиция, саноат ва савдо шўъбаси
