Гулистон туманлараро иқтисодий суди ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими ҳамкорлигида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
2026-03-31 18:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Гулистон туманлараро иқтисодий суди ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими масъул ходимлари иштирок этиб, унда суд ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги долзарб масалалар танқидий муҳокама қилинди.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2026 йилнинг 3 ойида суд томонидан МИБ Сирдарё туман бўлимига 12 млрд сўмлик 576 та ижро ҳужжати юборилган бўлиб, шундан 1 млрд сўмлик 152 та ижро ҳужжати тамомланганлиги, айрим ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмаганлиги ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суд томонидан 2019-2025 йиллар давомида ижро килиш учун юборилган ижро хужжатларидан бугунги кунга қадар ижроси таъминланмаган ҳолатлар мавжудлигига йигилиш иштирокчиларининг эътиборини қаратди.
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан ижро ҳаракатларини икки ой муддат ичида амалга ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш якунида суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, ижро жараёнларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда суд ва Бюро органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.
У.Курбанов.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси

