Айни вақтда Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” доирасида Сирдарё педагогика техникумига ташриф буюриб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
2026-02-26 15:00:00 / Янгиликлар

Учрашувлар давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бу каби очиқ мулоқотлар ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажак режалари учун зарур шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.


