Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди
2026-02-26 13:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё тумани 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Йиллар армони” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Спектакл буюк шоирнинг ҳаёт йўли, изтироблари, орзу-армонлари ва Ватанга чексиз садоқатини юқори бадиий талқинда акс эттирди. Саҳна орқали шоирнинг ижоди, қалбидаги дард-у шодликлар ҳамда миллатга бўлган муҳаббати чуқур ифода этилди.
Таъкидлаш жоизки, адабиёт ихлосмандлари спектаклни илиқ кутиб олиб, шоирнинг ҳаёти ва ижодий мероси билан боғлиқ янги нуқтаи назарларни кашф этдилар. Мазкур спектакл нафақат шоирнинг ҳаёти ва ижодини ёритиш, балки ёш авлод қалбида миллий маданият ва адабиётга меҳр уйғотишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.


