Матбуот анжумани ўтказилди
2026-02-13 10:00:00 / Матбуот анжуманлари

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими томонидан 2025 йил давомида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилди.
Жами 34 120 та ижро ҳужжати бўйича 552,1 млрд сўмлик талаблар ижроси таъминланиб, 229,5 млрд сўм амалда ундирилди. Давлат бюджетига 151,3 млрд сўм йўналтирилди.
Алимент ундириш бўйича 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилди, 526 та оила яраштирилди. Аҳоли мурожаатларининг 96 фоизи кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида маҳаллаларда сайёр қабуллар давом этмоқда.
