Пиротехника воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш жавобгарликка тортилиши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАДИ:
2025-12-11 18:00:00 / Янгиликлар

Пиротехника маҳсулотларига қисқача тариф бериб ўтсак, пиротехника воситаларининг таркиби ёниш ва портлаш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлари бўлиб, уларнинг ранг-барг ёруғлик бериш, кучли овоз чиқаришига қизиқиши билан инсонлар билиб, билмай ишлатиши ёки фойдаланиши оқибатида инсон ҳаёти ва соғлигига жиддий зарар келтиради, айниқса қўл бола ясалган, сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларидан фойдаланиш юқорида айтганимиздек, инсон ҳаёти ва соғлигига зиён етказиб, кўплаб бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.
Шу сабабли “пиротехника” буюмлари муомиласини тартибга олиш борасида Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 1851–моддасининг олдинги таҳрирда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда сақлаш, тайёрлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланилса аниқланган ҳолатдаги ашёлари яъни буюмлари мусодара қилиниб, 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима жазоси тайинланганди.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сон Қонуни билан МЖтКнинг 1851–моддаси 2-қисми билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сақлаш, тайёрлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланилса шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбистон Республикасидан олиб чиқиш, аниқланган ҳолатдаги ашёлари яъни буюмлари мусодара қилиниб, 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда ҳозирги вақтда 5.625.000 сўмдан 11.250.000 сўмгача, МЖтКнинг 1851–моддаси 3-қисми билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳолатлари аниқланса, ашёлари яъни буюмлари мусодара қилиниб, 25 бараваридан 50 бараваригача
9.375.000 сўмдан 18.750.000 сўмгача жарима жазоси қўлланилади.
Хурматли фуқаролари, Азиз ота-оналар фарзандингизни пиротехника фоситаларидан фойдаланишига йўл қўйманг.
Пиротехника воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш жавобгарликка олиб келиши тўғрисидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ.
Пиротехника воситаларидан фойдаланиш
ТАҚИҚЛАНАДИ:
Пиротехника воситаларидан
ФОЙДАЛАНМАНГ:


