“Президент Олимпиадаси”да Сирдарёлик спортчи Шаҳзодбек Холмурадовдан кумуш медаль
2025-11-28 18:00:00 / Янгиликлар

“Президент Олимпиадаси” доирасида старт олган енгил атлетика мусобақаларининг узунликка сакраш йўналишида Сирдарё тумани спорт мактаби шуғулланувчиси Шаҳзодбек Холмуродов 14 метр 83 сантиметр натижа қайд этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Шаҳзодбек Холмурадовнинг ушбу муваффақиятлари туманимиз спорт соҳасида олиб борилаётган пухта тайёргарлик жараёнлари ва мураббийлар меҳнатининг амалий самараси бўлди.






