“Президент Олимпиадаси”да Сирдарёлик спортчи Шаҳзодбек Холмурадовдан олтин медаль
2025-11-28 15:30:00 / Янгиликлар

“Президент Олимпиадаси” доирасида старт олган енгил атлетика мусобақаларининг узунликка сакраш йўналишида Сирдарё тумани спорт мактаби шуғулланувчиси Шаҳзодбек Холмуродов 6 метр 90 сантиметр натижа қайд этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Фурсатдан фойдаланиб Сирдарё тумани ҳокимлиги ҳамда туманимизнинг кўп минг сонли ёшлари номидан Шаҳзодбек Холмуродовни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.






