“Президент Олимпиадаси”да Сирдарёлик спортчи Достонбек Абдимуталовдан олтин медаль
2025-11-28 13:00:00 / Янгиликлар

“Президент Олимпиадаси” доирасида старт олган енгил атлетика мусобақаларининг диск улоқтириш йўналишида Сирдарё тумани спорт мактаби шуғулланувчиси Достонбек Абдимуталов 47 метр 97 сантиметр натижа қайд этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Фурсатдан фойдаланиб Сирдарё тумани ҳокимлиги ҳамда туманимизнинг кўп минг сонли ёшлари номидан Достонбек Абдимуталовни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.



