“Зўравонликка қарши 16 кунлик акция” доирасида Сирдарё Агросаноат техникумида навбатдаги семинар ташкил этилди.
2025-11-27 16:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2-сентабрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туман ИИБ ЖХХ катта инспектори, катта лейтенант Р. Рискулова, маҳалла фаоллари ҳамда техникум маъмурияти ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида психологик тренинглар ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчиларга ҳуқуқий ва психологик тушунчалар берилди, зўравонликнинг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар етказилди.
Сирдарё тумани ИИБ ходимлари ушбу глобал ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зўравонликнинг олдини олиш ва хавфсиз жамиятни шакллантириш йўлида барчани ҳамжиҳатликка ва фаолликка чорлайди!
