Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари томонидан Сирдарё туманидаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди
2025-11-28 14:00:00 / Янгиликлар

Давлат раҳбари ҳузурида 2025 йил 27 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Г.Рахимова томонидан Сирдарё туманидаги тадбиркорлик субъектлари шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан жойига чиққан ҳолда бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, тумандаги фармацевтика маҳсулотлари (инфузион эритмалар ва дори воситалари) ишлаб чиқарувчи “River Med Pharm”, қурилиш материаллари (газоблок) ишлаб чиқарувчи “Arimex” ва “Eurasia Gaz Beton”, шунингдек металл конструкцияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Wang Da Group” масъулияти чекланган жамиятларининг ишлаб чиқариш жараёнлари яқиндан танишилди.
Ўтказилган учрашувлар давомида ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг давлат харидларидаги иштирокида юзага келаётган, шунингдек, уларнинг маҳаллий товар сертификатини олиш бўйича юзага келаётган муаммолари ўрганилди ва таклифлари тингланди.
Аниқланган ҳолатлар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб,
тегишли масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.







