Нуронийлар ибрати
2025-10-13 14:50:00 / Янгиликлар

Супа устида набирасини сочини ўраётган онахоннинг олтинга тенг насиҳатлари, дуоси билан фарзандларини ишга, набираларини ўқишга кузатаётган пиру-бадавлат нуронийларимизнинг сўзи ҳикмат, ўзи ибрат.
Шўрчи туманида "Ўн ёшга бир нуроний масъул" мавзусида ташкил этилган тадбирда ҳар бир соҳада меҳнат қилиб, юртимиз ривожида ўз ҳиссасини қўшган нуронийларимиз фаоллик кўрсатишди. Улар спорт ва санъат борасида ҳам ўз иқтидорларини намоён этишди.
-Ёшликда қалбда қандай чақнаган бўлса, кексайганда ҳам юракнинг энг нозик қатламини ёритиб туради. Бу муқаддас Ватан туйғусидир, дейди Ўрол Чўтбоев.- Ватан инсоннинг бебаҳо маънавий суянчи, ҳаёт йўлини йўналтирувчи маънавий қутбидир. Инсон дунёга келиб, онгу шуурини англаб, шахс сифатида камол топиши, орзу- умидларини рўёбга чиқариши учун Ватаннинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Албатта, нуронийларимиз халқимизнинг бирдамлиги, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида фаол бўлишмоқда.






