Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Шўрчи туманидаги Оила ва хотин қизлар маскани фаолияти билан танишди
2025-09-22 19:45:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманининг “Оқкамар” маҳалласида ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар маскани оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ушбу Оила ва хотин-қизлар маскани фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Янги ҳаётга қадам қўйиб, оила қуришни мақсад қилган ёшлар билан учрашиб, оилада аёл ва эркакнинг роли, бурч ва мажбуриятлари, оила фаровонлиги учун эр-хотин бирдек масъуллиги, келгусида фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.





