Бўлажак келин-куёвларни ўқитиш самарали...ми?
2025-09-23 13:55:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманидаги Оила ва хотин-қизлар марказида бўлажак келин-куёвлар ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди.
-Ўқиш давомида оилавий ҳаёт психологияси, оила бюджети ва иқтисоди, диний ва ахлоқий тарбия, репродуктив саломатлик, оилада ҳуқуқий муносабатлар, муомала маданияти каби тушунчалар бўйича бўлажак келин-куёвларга тушунчалар берилди, улар билан суҳбатлашилди, - дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова. –Дарслар давомида буюк алломалар, таниқли олимларнинг оилапарварлик, фарзандлик, эр-хотинлик бурчлари, фарзанд тарбияси, саломатликни асраш, диний-ҳуқуқий мавзуларда фикр алмашилди.
Албатта, ўқиш давомида ёш келин-куёвлар оила сабоқлари бўйича билим кўникмаларини оширишди. Зотан, ўрганганларининг барчаси ёшларни оилага тайёрлашда ва кейинги ҳаётида дуч келадиган масалаларни мустақил ҳал қилишда ёрдам беради.





