Пахта терими авжида
2025-09-03 14:55:00 / Янгиликлар

Пахта миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида йиғиб олиш учун деҳқонлар уюшқоқлик билан ҳаракат қилмоқда.
Шўрчи туманида ҳам йиғим-терим мавсуми жадал суратларда давом этмоқда. Терим мавсумида фаоллик кўрсатаётган илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда.
– Яхши ниятлар билан эрта баҳорда 40.6 гектар ерга “барака уруғи”ни қадаган эдик. Шукрким, бугун далаларимизда ҳосил мўл, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Зулфиқоров. – Биз аъзоларимиз билан биргаликда 170 тонна пахта хирмонини етиштиришга астойдил интилмоқдамиз. Пахта терими авжида, 100-120 нафар теримчиларимиз кунига 110-120 килограмдан пахта теришмоқда. Ҳадемай, зафар маррасини ҳам забт этамиз.
"Зулфиқор-333" фермер хўжалигининг даласида бўлган туман ҳокими фаол теримчиларни рағбатлантирди.





