Очиқ мулоқот
2025-08-30 14:55:00 / Янгиликлар

Шўрчи тумани ҳокими, соҳалар бўйича ўринбосарлар ва мутахассислар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда, ижро интизоми, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, фуқароларнинг мурожаатига ўз вақтида жавоб бериш, муаммо ва таклифларини ўрганиш борасида сўз юритилди.
Туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев соҳалар бўйича ўринбосарлар ва мутахассислар зиммасидаги вазифасига масъулият билан ёндашиб, астойдил меҳнат қилса, ижро интизомига амал қилса, фаолиятимизда ижобий ўзгариш, ривожланиш бўлишини, шунингдек, коррупцияга йўл қўймаслик борасида таъкидлади
Албатта, тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди.





