Мақсад ёшларни қўллаб-қувватлаш
2025-08-21 10:55:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал қилиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган ёшларга имтиёзли кредит ажратилиб, бандлиги таъминланмоқда.
Туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев бошчилигида ўтказилган давра суҳбатида ташкилотларга бириктирилган ёшларни муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, ҳар бир ёшнинг муаммоси, таклиф ва мурожаати ўрганилиб, ҳамкорликда ижобий ҳал этилиши алоҳида таъкидланди


