Амалий семинар
2025-05-21 16:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 16 январдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ва худудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2024 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2025 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида"ги 1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Шўрчи туманида аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигининг тарқалишининг олдини олиш мавзусида амалий семинар, махсус ўқув машқи ўтказилди.
Қрим Конго геморрагик иситмаси касаллигига гумон қилинганда ҳаракатланиш тартиби, куч ва воситаларни сафарбарлиги бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши, касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида диагностика қилиш, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлари ўтказилди.
Амалга оширилган тадбирлар вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят санитария эпидемиология осойишталиги бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тадбирларнинг самарадорлиги эътироф этилди.







