#Китоб ҳафталиги
2025-04-24 10:25:00 / Янгиликлар

Китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб, китоб ўқиган кишининг маънавияти юксалиб, дунёқараши кенгайиб бораверади.
Шўрчи тумани ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирларга старт берилди. Ҳафталик доирасида давра суҳбатлари ўтказилмоқда
– Мен мазкур кутубхонанинг доимий аъзосиман, шунинг учун тез-тез келиб тураман. Бу ерда китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. – дейди 71-умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Бозорова. – Излаган барча китобларни шу ердан топаман. Бунда менга йўналишлар бўйича шу ерда ишлаётган кутубхоначилар ёрдам беради. Мен ҳам бу йилги “Китобхонлик ҳафталиги”да иштирок этмоқдаман. Албатта, ҳафталик доирасида янги нашрдан чиққан китоблар билан танишамиз. Уларни мутолаа қиламиз.
Шўрчи тумани ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.



