Тарбияда танаффус бўлмайди, таълимда-чи?
2025-04-12 17:15:00 / Янгиликлар

Тарбияда танаффус бўлмайди, таълимда-чи?
Ёхуд иккаласида ҳам танаффус бўлмайди
Умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давомати, умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида сўз юритилди.
Боланинг бегонаси бўлмаганидек, ҳар бир ўқувчининг таълим тарбияси билан шуғулланиш баробарида, унинг маънавий дунёқарашини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш даркор. Вояга етмаган ўғил-қизларимизнинг асосий бурч ва вазифалари нималардан иборат эканлигини тушунтириш, уларни назорат қилиш ҳар бир умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган масъулларнинг асосий ва бош мақсадидир. Зеро, таълимда ҳам тарбияда ҳам танаффус бўлмайди.
Таълим билан бир қаторда тарбияни ҳам шакллантириш, ўқувчиларнинг тарбияси билан шуғулланишга бағишланган йиғилишда туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳам иштирок этди.









