Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарувда ижобий ўзгаришларга эришиш учун халқаро меморандум имзоланди.
2025-04-12 14:55:00 / Янгиликлар

Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарувда ижобий ўзгаришларга эришиш учун халқаро меморандум имзоланди.
БМТ Болалар жамғармаси, БМТ Тараққиёт дастури, “Юксалиш” ҳаракати ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги биргаликда “Ўзбекистонда болалар ва ёшлар учун қулай маҳаллий бошқарувни инклюзив трансформациялаш” номли БМТнинг қўшма дастурини ишга туширди.
Ушбу тадбирда Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳам иштирок этди. Тадбир давомида “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббусининг тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилиши ҳамда ижтимоий хизматларни тақдим этишда ёшларнинг иштироки, ижобий натижаларга эришиш, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги, экологик ташаббуслар ва ногиронлиги бўлган ёшларга хизмат кўрсатишни яхшилаш борасида халқаро меморандум имзоланди.
Ушбу халқаро меморандум Шўрчи туманида турли хил ижтимоий-иқтисодий шароитларни ва маҳаллий хизмат кўрсатишни яхшилашга хизмат қилади.






