Аҳолини томорқадан самарали фойдаланиши учун қуёш панеллари ўрнатилмоқда
2025-04-04 11:15:00 / Янгиликлар

“Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (191-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Шўрчи тумани янги ташаббуслар билан майдонга чиқмоқда. Сув танқислиги сабабли томорқасидан йилига бир мартагина ҳосил олиш имконияти бўлган “Жойилма", "Бахштепа-1", "Ойнакўл", “Олатемир” ва "Толли" маҳаллаларида яшовчи аҳоли томорқасидан эндиликда бир йилда 2-3 маротаба ҳосил олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Мазкур маҳалла аҳолисининг томорқадан унумли фойдаланиши, сифатли ва мўл ҳосил олиши учун ҳар бир маҳаллага 20 қувват бўлган 2 та қудуқда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
-Ўзи аҳолимизнинг аксарияти томорқасидан жуда самарали фойдаланиш учун иссиқхоналар ташкил этишган -дейди “Бахштепа-1” маҳалласининг раиси Бозор Примов. - Иссиқхона томорқаларидан фойдаланишнинг самарали усулидир. Фуқароларимизни томорқадан кўпроқ фойдаланиб, сифатли ҳосил олиши учун сув бироз муаммо эди. Сув чиқиши учун қудуқ қазилиб, қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Ушбу шароитларнинг барчаси аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Албатта, мазкур чора-тадбирлар аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши ва оилавий даромадини оширишга қаратилган






