Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари таҳлил қилинди
2025-03-28 11:35:00 / Янгиликлар

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида Шўрчи туманидаги 53 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг меҳнат фаолияти таҳлил қилинди.
Меҳнат фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган, зиммасидаги вазифаларга масъулиятсизлик билан ёндошган ҳоким ёрдамчиларининг ўз устида ишлаб, самарали меҳнат қилиши, ваколатидаги вазифаларни астойдил бажариши бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўз вақтида уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида ёрдам беришлари ҳақида сўз юритилди.



