🏆 Ғалаба — эътироф, эътироф эса келажак сари йўл!
2026-08-20 17:50:00 / Янгиликлар

Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар яна бир эзгу ташаббус билан бойиди.
2025 йилги «Беш ташаббус олимпиадаси»да спортнинг кураш тури бўйича 1-ўринни эгаллаб, ўзининг куч-қудрати, иродаси ва истеъдодини намоён этган Фарангиз Чориева муносиб эътироф этилди.
Унинг ғалабаси шарафига Қораариқ маҳалласи ҳудудидаги 74-сонли мактаб ёнида замонавий спорт майдончаси барпо этилди.
Бу майдонча шунчаки спорт иншооти эмас. Бу — ёшлар ўз имкониятларини синаб кўрадиган, орзулари сари дадил қадам ташлайдиган, соғлом рақобат муҳитида камол топадиган маскан.
💬 «Бу ғалаба мен учун катта қувонч ва шараф. Айниқса, маҳалламизда биз, ёшлар учун шундай замонавий спорт майдончаси барпо этилгани мени янада қувонтирди. Энди кўплаб тенгдошларим шу ерда спорт билан шуғулланиб, ўз истеъдодларини намоён этишлари мумкин. Келгусида бундан-да юқори натижаларга эришиб, халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга интиламан», — дейди Фарангиз Чориева.
🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида барпо этилган ушбу спорт майдончаси — ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
🌟 Бугун бу майдонда Фарангизнинг ғалабаси шарафланмоқда. Эртага эса, шубҳасиз, айнан шу масканда янги чемпионларнинг зафарли қадамлари янграйди!
Зеро, бугунги ғалаба — эртанги буюк марраларнинг бошланишидир! 🇺🇿🏆






