Пайшанба — ёшлар билан мулоқот ва имкониятлар куни
2026-05-14 12:25:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманида “Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳарбий хизматни шараф билан ўтаб қайтган ҳамда имтиёзли кредит асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар билан суҳбатлашди.Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Туман ҳокими ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглар экан, ҳар бир масалага алоҳида ёндашиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни амалий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, имтиёзли кредит асосида ўз фаолиятини бошлашни режалаштираётган ёшларга тадбиркорликни тўғри йўлга қўйиш, даромадли лойиҳаларни амалга ошириш борасида тавсиялар берилди.







