Шўрчи тумани прокурори Жуманазар Хурсановнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ
2026-05-05 17:50:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ассалому алайкум, ҳурматли туманимиз аҳолиси. Яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, илм-фан ва спортда юксак натижаларга эришаётган ҳамда нафақат юртимиз балки, бутун дунёга машҳур мактаб ўқувчилари, ёшлар, қизларимиз борлиги қувонарли, албатта.
Ҳозирги кунда интернет жаҳоншумул тармоғидан барчамиз кенг фойдаланамиз. Бу барчамизга давлат хизматларини кўрсатиш, банклардан онлайн фойдаланиш, харид қилиш имкониятларини яратишда ва вақтимизни тежашга хизмат қилмоқда. Интернет тармоғидан нотўғри фойдаланиш натижасида фуқаролар, айниқса ёшларнинг кўп вақти кераксиз контентларни кўриш учун сарфланмоқда, ҳаттоки жиноятлардан жабрланишига сабаб бўлмоқда.
Яратилган кенг имкониятларга қарамасдан туманимизда вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилди. Жумладан, 2026 йилнинг 4 ойида вояга етмаганлар 3 та, ёшлар томонидан 16 та жиноят содир этилган. Содир этилган 76 та жиноятларинг аксарият қисми муқаддам судланган, ўқув масканлари, гуруҳлар, хотин-қизлар ҳамда ишламайдиган ва ўқимайдиганлар ҳиссасига тўғри келди.
Халқимиз азалдан хотин-қизларимизга ҳурмат кўрсатиб келади, бу давлат сиёсатида ҳам ўз аксини топиб, оилалардаги муҳитни яхшилаш, айниқса аёллар муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш механизми яратилган. Аммо, ўтган даврда аёллар томонидан 5 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 3 тага кўпайган, Шу билан бирга, туманимизда ишламайдиганлар томонидан ҳам 2 та, муқаддам судланганлар томонидан 5 та жиноятлар содир этилди.
Давлатимиз раҳбари жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаб берганлар.
Ислоҳотлар натижасида яратилган шарт-шароитлардан жуда кўплаб ёшлар унумли фойдаланиб, аввало ўз оиласи ва юртимиз ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшмоқда. Шунга қарамасдан айрим ёшлар нотўғри йўлга кириб, жиноят содир этмоқда.
🗣Ҳурматли юртдошлар!
Халқимиз билан бирга берилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, аҳолининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик профилактикасини кучайтириш орқали янада ижобий натижаларга эришишимиз зарур.
