Шўрчи туманида канализация тизимини барпо этиш лойиҳаси доирасида аҳоли билан мулоқотлар ўтказилмоқда
2026-04-30 14:55:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида халқаро ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида муҳим амалий ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Туркия давлатининг “Арт Ç Teknolojileri / POSEİ Ç Sosyal Danı Mühendislik” компанияси лойиҳачилари фуқаролар билан суҳбатлашди.
Суҳбатлар давомида канализация тизимини барпо этишнинг аҳоли турмуш шароитига таъсири, экологик ҳолатни яхшилаш ва санитария талабларига жавоб берувчи инфратузилмани яратиш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолига қулай ва замонавий коммунал хизматлар кўрсатиш сифати ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.





