Ёшлар орзулари ва имкониятлар чорраҳасидаги учрашув
2026-04-11 15:20:00 / Янгиликлар

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев Термиз давлат техника университетининг эртанги кун умидлари бўлган битирувчи ёшлари билан учрашди.
Самимий ўтган мулоқот давомида келажак эшигини қоқиб турган ёшларнинг орзу-интилишлари, келгусидаги мақсадлари ва касбий режалари ҳақида суҳбатлашишди. Туман раҳбари ёшларга фақат диплом эмас, балки билим, интилиш ва масъулият билан қурилган йўлгина муваффақият сари етаклашини алоҳида таъкидлади.
-Юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги айнан шундай билимли, шижоатли ва ташаббускор ёшлар қўлида, - дейди туман ҳокими ўз сўзида. -Янги ғоялар билан олға интилган, меҳнатдан, ташаббусдан қўрқмаган, ўз салоҳиятини юрт равнақига бағишлашга ҳар бир ёш албатта мақсадига эришади.
Албатта, билимли ва ташаббускор ёшлар орзу ниятларига эришиб, юрт тараққиёти учун хизмат. Учрашув давомида талабалар ҳам фаоллик кўрсатиб, ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Очиқ ва самимий мулоқот барча иштирокчилар қалбида катта ишонч уйғотди.









