Янги боғча фаолият бошлади
2026-04-02 11:35:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманидаги “Бахштепа” маҳалласида қад ростлаган 90 ўринли 50-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Янги боғчанинг ишга туширилиши ҳудуддаги болажонлар учун муносиб шароит яратиш, уларни баркамол авлод сифатида тарбиялаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Замонавий лойиҳа асосида қурилган мазкур муассасада барча қулайликлар мавжуд бўлиб, болажонлар учун ёруғ ва кенг хоналар, ўйин майдончалари, дам олиш ва таълим олиш учун зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.
Таълим муассасасида болаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, уларнинг соғлом овқатланиши, хавфсизлигини таъминлаш, ташкил этиладиган машғулотларда фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилган.
Мазкур боғчанинг фойдаланишга топширилиши нафақат болажонлар, балки ота-оналар учун ҳам қувончли бўлди.







